YANGILIKLAR“ҲУҚУҚ БИЛИМДОНЛАРИ - 2016” ТАНЛОВИ БОШЛАНДИ

Вилоятимизда - чет тилларидан тайёрланган ўқув дастури ва дарслик-мажмуаларни тажриба-синовдан ўтказилди

Вилоятимиз умумтаълим мактабларининг 5-синфи учун чет тилларидан тайёрланган ўқув дастури ва дарслик-мажмуаларни тажриба-синовдан  ўтказилди!!!

5-синфлар учун яратилган дарсликлар, мультимедиа дисклари, методик қўлланмалари  6 та ҳудудда  Чирчиқ шаҳар (5-15(инглиз тили) мактаблар), Паркент (5(инглиз тили)-9 (француз тили) мактабларда), Юқоричирчиқ (3(немис тили)-18 (француз тили) мактаблар), Бўстонлиқ (19(инглиз тили)-мактаб), Янгийўл (18-мактабда), Оққўрғон (30(немис тили)-мактаб) туманларида жами 9 та мактабда 4-синф тажриба-синов ишларининг давоми сифатида 5 синфларда ҳам тажриба-синов ишлари олиб борилиши режалаштирилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги “Чет тилларини ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1875-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 4 июлдаги 421-сонли Фармойиши асосида 1-, 2-, 3-, 4-синф чет тили дарсликларининг мантиқий давоми сифатида 5-синф ўқувчилари учун муаллифлар гуруҳи томонидан чет тилларидан давлат таълим стандарти ва ўқув дастури асосида дарслик мажмуалар (дарслик, машқ дафтари, ўқитувчи китоби ва мультимедиа иловалари) ишлаб чиқилди ва  вилоятдаги 5 та туман (шаҳар)нинг 9 та умумтаълим мактабларига тажриба-синов ишлари олиб бориш учун етказилиши режалаштирилган. Бунга мувофиқ Халқ таълими вазирининг 2017 йил 6 январдаги “Умумтаълим мактабларининг 5-синфлар учун чет тилларидан тайёрланган ўқув дастури ва дарслик-мажмуаларни тажриба-синовдан ўтказиш тўғрисида”ги 3-сонли буйруғи асосида бошқарманинг жорий йил 6 январь куни. 5-сонли буйруғи ишлаб чиқилди ва 6 та  туман (шаҳар) ХТМФМТТЭБларига етказилди.

Жумладан, 11 та синфда 275 нафар ўқувчилар билан 15 нафар экспрементатор-ўқитувчилар тажриба-синов ишларини олиб борилмоқда, дарслик-мажмуалар тажриба-синов ишлари олиб борилаётган мактабларга етказилди.

 

MANZIL

BIZ BILAN ALOQA

+99871 279-40-55

Этот адрес электронной почты защищён от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Toshkent shahar,

      Chilonzor tumani,
       
      Kichi xalqa yo'li, 52-uy

      Pochta indeksi: 100081