YANGILIKLARМАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАР САМАРАДОРЛИГИ

“ҲУҚУҚ БИЛИМДОНЛАРИ - 2016” ТАНЛОВИ БОШЛАНДИ

Ўқувчиларнинг ҳуқуқий билимлари ва маданиятини янада ошириш, юртимизда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолатланиши ҳамда миллий истиқлол ғояларини ўқувчи-ёшлар онгига сингдириш орқали уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ва ҳуқуқий билимларини янада ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар Дастури қабул қилинган эди.

Мазкур дастур  ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан  Адлия, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари билан  ҳамкорликда жорий йилнинг март-май ойлари давомида умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида уч босқичли “Ҳуқуқ билимдонлари” республика танлови ўтказилмоқда.

1-босқич: туман (шаҳар) босқичи – барча умумий ўрта таълим мактаблари жамоалари иштирокида жорий йилнинг 1-10 апрель кунлари:
2-босқич: ҳудудий босқич – ҳудуддаги барча туман (шаҳар) жамоаси иштирокида жорий йилнинг 20-30 апрель кунлари:
3-босқич: Республика босқичи – барча ҳудудлар жамоалари иштирокида жорий йил 13-14 май кунлари Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейида ўтказилади.

Жорий йилда мазкур танловнинг оммавийлигини ошириш мақсадида умумтаълим мактабларида 1-20 март кунлари 8-9-синф ўқувчилари ўртасида саралаш босқичи ўтказилади ва туман (шаҳар) халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимларига тақдим этилади. Мактабнинг давлат ва ҳуқуқ асослари фани ўқитувчиси жамоага раҳбар сифатида бириктирилади ва жамоа танловларда мазкур ўқитувчи кузатувида иштирок этади.

Танловнинг мактабларда ўтказиладиган саралаш босқичи қуйидаги тартибда ташкил этилади.
– ҳар бир синфда синф раҳбари масъуллигида 5 нафар ўқувчидан иборат синф жамоаси шакллантирилади;
– синфлар жамоалари ўртасидаги мактаб саралаш босқичи давлат ва ҳуқуқ асослари фани ўқитувчиси масъуллигида ташкил этилади;
– саралаш босқичи 3 та шарт (тест саволлари – 10 та, 15 дақиқа, ҳуқуқий саводхонлик – 3 та савол, 15 дақиқа ҳамда эркин мавзуда саҳна кўриниши – 10 дақиқа) бўйича ўтказилади;
– тестлар ва саволлар давлат ва ҳуқуқ асослари фани ўқитувчиси томонидан тузилади ва махфийлиги таъминланади;
– саралаш босқичида фаол қатнашган ўқувчилардан мактаб жамоаси (5 нафар ўқувчи) шакллантирилади ва мазкур жамоа давлат ва ҳуқуқ асослари фани ўқитувчиси раҳбарлигида мактаб номидан танловнинг туман (шаҳар) босқичида иштирок этади;
– мактаб жамоаси турли синф ўқувчиларидан ёки битта синф ўқувчиларидан таркиб топиши мумкин.

Туман (шаҳар) жамоаси – танловнинг туман (шаҳар) босқичида 1-, 2-, 3-ўринларни олган мактаб жамоалари таркибидан танловнинг туман (шаҳар) босқичи ҳакамлар ҳайъатининг тавсиялари асосида тузилади ва мазкур жамоа танловнинг ҳудудий босқичида туман (шаҳар) жамоаси сифатида иштирок этади.

Ҳудуд жамоаси – танловнинг ҳудудий босқичида 1-, 2-, 3-ўринларни олган туман (шаҳар) жамоалари иштирокчилари таркибидан танловнинг ҳудудий босқич ҳакамлар ҳайъатининг тавсиялари асосида тузилади ва мазкур жамоа танловнинг республика босқичида ҳудуд жамоаси сифатида иштирок этади.

Танлов иштирокчилари 100 баллик тизимда ҳакамлар ҳайъати томонидан тест синовлари, ҳуқуқий билимдонлик, саҳна кўриниши орқали баҳоланади.

Танловнинг туман (шаҳар) ва ҳудудий босқичлари фаол иштирок этган ва ғолиб бўлган иштирокчилар жойлардаги тегишли халқ таълими бошқарув органлари томонидан республика босқичи ғолиблари эса Халқ таълими вазирлигининг дипломлари ва эсдалик совғалари билан тақдирланадилар.

Манбаа: uzedu.uz

MANZIL

BIZ BILAN ALOQA

+99871 279-40-55

Этот адрес электронной почты защищён от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

Toshkent shahar,

      Chilonzor tumani,
       
      Kichi xalqa yo'li, 52-uy

      Pochta indeksi: 100081